Италия бош вазири Романо Проди истеъфо берди

Романо Проди ҳукумати Сенат ишончини қозона олмагандан сўнг бош вазир истеъфо беришини эълон қилди. Собиқ бош вазир Сильвио Берлускони етакчилигидаги мухолифат муддатидан аввал сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда.

Айни пайтда мамлакат президенти Жиоржио Наполитанонинг фавқулодда мажлис ўтказиши кутилмоқда.