Ливан пойтахти Байрутда кучли портлаш рўй берди

Ливан расмийларининг билдиришича, Байрутнинг насронийлар истиқомат қилувчи ҳудудида рўй берган портлашда Ливан полициясининг юқори лавозимли ходимларидан бири ҳалок бўлган. Портлашда, шунингдек, яна уч фуқаро нобуд бўлгани, 30га яқин фуқаро жароҳатлангани эълон қилинди.

Шу пайтгача Ливанда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида мамлакатнинг бир нечта сиёсатчилари ҳалок бўлган.