Ўғирланган ходима қидирилмоқда

АҚШ ёрдам ташкилотининг Афғонистонда ўғирлаб кетилган ходимаси қидирилмоқда

Қандаҳор шаҳрида Афғонистон қуролли кучлари ўғирлаб кетилган бу ходимани қидириб топиш амалиётини давом эттирмоқда.

Шанба куни ғойиб бўлган 49 ёшли аёл ва ҳайдовчисининг ўғирланиши учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олмаётир.

Афғонистонда “Толибон” ҳаракатидан ташқари жиноий гуруҳлар ҳам одам ўғирлаш билан шуғулланади.