Қозоғистондаги “Журналистлар хавф остида” ташкилоти мамлакат хорижлик журналистларнинг профессионал фаолияти учун йил сайин хавфли бўлиб бораётганини билдирди.
Ташкилот раҳбари Розлана Таукинанинг таъкидлашича, икки йил аввал Қозоғистонда франциялик журналист Грегори Дебургнинг ваҳшиёна ўлдирилиши, ўтган ҳафтада германиялик журналист Маркус Бенсманнинг калтакланиши, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларининг бу каби жиноятларни шунчаки оддий бир криминалга йўйиши нотўғридир.
“Хорижий журналистларнинг Қозоғистонда нохуш вазиятга тушиши ёки уларнинг расмий органлар томонидан бесабаб мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилиши ортида ҳукуматнинг улар бу ерда қўлга киритаётган ахборотни назорат қилиш мақсади ётибди”,- дейди Р.Таукина.
“Ал-Жазира” ахборот агентлигининг Олмаотадаги мухбири Жоанна Лилис эса Қозоғистонда хорижлик эмас, балки маҳаллий журналистлар ҳаётига таҳдид кучлироқ эканини билдирди.
“Қозоғистон хорижий журналистлар учун ҳозирча Ўзбекистон ёки Қирғизистонга нисбатан хавфсиз ҳудуд бўлиб қолмоқда. Бу ерда барча журналистлар дуч келаётган асосий муаммо расмий органларнинг улар билан ёмон ҳамкорлик қилишидир”,- деди Жоанна Лилис.
“Франс-пресс” ахборот агентлигининг Олмаотадаги мухбири Антуан Ламбранскини ҳам Қозоғистон хорижлик журналистлар учун хавфли ҳудуд, деб ўйламаслигини билдирди.
“Тўғри, бу ерда хорижлик журналистлар билан баъзи нохуш ҳодисалар содир бўлди. Шундан сўнггина хорижлик журналистлар ҳаётига хавф борасида гапирила бошланди. Аммо улар журналистларнинг профессионал фаолиятига боғлиқми ёки шунчаки тасодиф эканини билмаймиз. Гарчи Қозоғистонни тўлақонли демократик давлат ҳисоблаб бўлмаса-да, ҳар ҳолда минтақанинг бошқа мамлакатларига нисбатан фаолият юритиш анча эркин”,- деди А.Ламбранскини.
Россиялик мустақил журналист Юрий Дорохов сўзларига кўра, Россияда ҳам, Қозоғистонда ҳам журналистларга нисбатан зўравонлик МДҲнинг бошқа мамлакатларидагига нисбатан кўп. Лекин бундай воқеалар фақат хорижий эмас, балки маҳаллий журналистлар билан ҳам содир бўлади.