Хорижлик назоратчилар сони камаяди

Россия ҳукумати март ойига белгиланган президент сайловида хорижлик назоратчилар сонини камайтиради.

Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Владимир Чуров бу сайловга 400га яқин чет эллик назоратчи таклиф қилинишини билдирди.

Унинг айтишича, Россия ЕХҲТдан 70 назоратчи юборишни таклиф қилган.

Ўтган йил якунида Россияда ўтказилган парламент сайловида хорижлик назоратчилар сони камайтирилгандан сўнг ЕХҲТ бу сайловни назорат қилишдан бош тортган эди.