Портлаш икки кишининг ҳаётига зомин бўлди

Жазоир шимолида полиция участкаси яқинида рўй берган портлашда икки киши ҳалок бўлди, ўнга яқин фуқаро жароҳатланди.

Тения шаҳрида рўй берган бу портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Ўтган йилнинг декабрь ойида БМТнинг Жазоирдаги ваколатхонаси ва ҳукумат биносига уюштирилган ҳужумда 37 киши, жумладан, БМТнинг 17 ходими ҳалок бўлган эди.