Қуюн қурбонларга сабаб бўлди

АҚШнинг бир нечта штатларида юз берган қуюн оқибатида 45 киши ҳалок бўлди.

Арканзас, Тенесси, Алабама ва Миссиссипи штатларида содир бўлган кучли торнадода 150дан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Айни пайтда табиий офат оқибатлари бартараф этилмоқда.