Хабарларга кўра, учрашув АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Руд ва Чехия ташқи ишлар вазири ўринбосари Томаш Пояр даражасида бўлиб ўтмоқда.
Жорий ой бошида Польша ҳукумати ўз ҳудудида АҚШ мудофаа тизими элементларини жойлаштириш борасида расмий Вашингтон билан келишувга эришган эди. Айни пайтда Россия АҚШнинг бу режасига кескин қаршилик кўрсатмоқда.