Ўзбекистон шимоли-ғарбида, Амударë бўйларидаги аҳоли қишнинг қаттиқ совуқлари келтириб чиқарган оқибатлардан қўрқиб яшамоқда. Қаҳратон қишда музлаб қолган Амударë одамлар кўзига хатар манбаи бўлиб кўринаётир.
Кунлар илигач, муз парчалари дарëда тўғон ҳосил қилиб, қирғоқдаги ҳудудлар сув тагида қолиши мумкин.
Хоразм вилояти ҳокимлиги вакили муз эриши оқибатида сув босиш хавфи борлигини яширмади.
“Хавф-хатар бор. Амударë 30 сантиметрдан ортиқ музлаган. Дарëдан ҳозир ўтиб бўлмайди. Вилоят ҳокими сув тошқини хавфи олдини олишга қаратилган чоралар тўғрисида махсус қарор чиқарди”,- деди ҳокимлик вакили.
Хоразмлик ўлкашунос Комилжон Нуржон ваҳимага ўрин йўқлигини айтади.
“Туямўйин сув омбори фожеа олдини олиш учун бизнинг кафолатимиз ва суянган тоғимиз. Мабодо муз у ерга тиқилиб қолганда ҳам туркман дўстларимиз бомбалар билан уни парчалаб юборади. Бу томонда бизнинг ҳарбий кучларимиз ҳам тайëргарлик кўриб турибди. Одамлар ўртасида ваҳима эмас, ишонч бор”,- деди К.Нуржон.
Маҳаллий аҳоли “санг”, деб атайдиган муз парчаларидан ҳосил бўладиган тўғон сув тошқинларига сабаб бўлади. 1969 йилги қаттиқ совуқлардан кейин Амударë тошиб, Шоббоз шаҳри сув остида қолган эди.
“Бу одамларнинг хотирасида муҳрланган,- дейди Комилжон Нуржон. - Ўша пайтда вилоятимиз раҳбарлари Амударёнинг Хоразм ҳудудидан ўтадиган қисмида кеча-кундуз жуда қаттиқ иш олиб бориб, барча кучларни ишга солгани оқибатида вилоятга ҳеч қандай зарар етмади. Ваҳоланки, нариги томондаги Беруний, Шоббоз, Чоржўй шаҳрининг бир қисмини сув босди. Бизда фақатгина Чолиш посëлкасининг бир қисмини сув босди. Лекин бу совуқнинг асорати одамлар хотирасида узоқ сақланиб қолди. Бу йилги совуқ ҳам ундан кам бўлмади. Лекин ҳозир хавф-хатарнинг олдини олиш ишлари яхши кетяпти”.
Куни-кеча Амударё бўйидаги Лебоб вилоятига келган Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ҳам 1969 йилдаги сув тошқинини эслади.
“Ўшанда мен кичик бола эдим. Ўша кунлар даҳшати ëдимда. Сув тошиб, Чоржўйдаги қишлоқларга зиëн етган эди. Аммо биз бугун бунга йўл қўймаймиз. Фалокатнинг олдини оламиз”,- деди Қ.Бердимуҳаммедов.
Қ.Бердимуҳаммедовнинг бу гаплари ТВдан айтилгунга қадар тошқин хавфи давлат сири сифатида яшириб келинган эди. “Озодлик”нинг Туркманистондаги мухбири сўзларига кўра, дарë бўйидаги аҳолига ҳужжатлар, зебу зийнатларни олиб, мамлакатнинг дарëдан узоқ қисмига кетиш буюрилган. Ахборотнинг йўқлиги одамлар кўнглидаги ваҳимани икки карра кўпайтирмоқда.
1969 йилда ҳам шунақа ваҳима бўлганини хотирлади Комилжон Нуржон. Ўшанда ҳам одамлар Урганчни сув босади, деб Хевага ва бошқа туманларга кўчиб кетган.
К.Нуржон 1969 йилги тошқин Хоразм воҳасидаги тарихий ёдгорликларга зарар етказганини, Манғит ва Қўнғирот қальалари сув остида қолганини эслатди.
Айни пайтда Ўзбекистон Фавқуллода вазиятлар вазирлиги ҳам дарë тошиши билан боғлиқ хатарлар олдини олиш чоралари кўрилаëтганини маълум қилмоқда.
Қаҳратон қишдан бир амаллаб чиққан Хоразм аҳли эса энди баҳорги тошқиндан хавотир олмоқда. Амударëдан келаëтган бомба товушлари бу хавотирларга барҳам бермагандек.