Қудратли давлатлар молиявий барқарорлик учун чора кўради

Саноати тараққий этган етти давлат расмийлари дунё молиявий бозори барқарорлигини сақлаш учун чора кўришга келишиб олди. Токиода ўтказилган йиғилишда АҚШ, Япония, Германия, Франция, Канада, Буюк Британия ва Италия расмийлари нефть қазиб чиқарувчи давлатларни экспорт ҳажмини оширишга, шунингдек, савдо камомадини мувозанатга келтириш учун Хитой ҳукуматини ўз миллий валютаси қадрини тўғри баҳолашга чақирди.