http://tbn0.google.com/images?q=tbn:W8AEqmULN-EMgM:http://upload.wikimedia.org/wikipedia/commons/thumb/6/6e/Latin_dictionary.jpg/250px-Latin_dictionary.jpg
Гап ҳар доимгидай жамият, ўзбек жамияти тўғрисида. Китоб ўқимай қўйган ўзбек жамияти ҳақида. Жамиятнинг нега бундай ҳолатга тушиб колгани сабаблари хусусида.
Алижон 23 ёшда. Суҳбат давомида у кўпдан бери китоб ўқимаганини билдирди.
Озодлик: Қанчадан бери китоб ўқимадингиз?
Алижон: (анча ўйланиб туриб) Бир йилча бўлиб қолди.
Озодлик: Охирги ўқиган китобингизни эслай олсизми?
Алижон: Йўқ, эслай олмайман.
Озодлик: Нимага китоб ўқимайсиз?
Алижон: (яна анча ўйланиб туриб) Энди кўряпсиз-ку... Гапингиз тўғри лекин. Китоб ўқилмай қўйди.
Озодлик: Сиз ëшларнинг китоб ўқимай қўйганини нима билан изоҳлайсиз?
Алижон: Мени жуда ўйлантириб қўйди саволингиз. Нима дейишга ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
Озодлик: Майли, ëшларни қўйиб турайлик. Сиз ўзингиз нимага ўқимайсиз? Вақтингиз йўқми? Ëки ўқийдиган китоб йўқми? Балки сотиб олай десангиз қимматдир?
Алижон: Тўғрисини айтсам, менда вақт йўқ. Ўзим тижорат ишлари билан шуғулланаман.
Алижонни анча қийнаб қўйдик. Сезган бўлсангиз, у ўзини гуноҳкор ҳис қила бошлади.
Алижон ўқимаса ўқимабдида. Ахир, ҳар қандай жамиятда ҳам китоб ўқимайдиганлар қатлами бор. Умр бўйи қўлига телефон китобидан бошқа китоб олмаганлар қанча.
Бироқ китоб ўқимайдиганлар қатлами ўзбек жамиятида фавқулодда қалиндир.
Хўш, қаердан олинди бу таъкид? Фикримиз далили шундоқ сувнинг устида турибди.
Қўлимизда Шукур Холмирзаевнинг 2006 йилда чоп этилган 3 жилдлик сайланмаси. Китоб бор-йўғи 5 минг нусхада чиққан. Қўшни давлатлардаги ўзбекларниям қўшсак, китоб ўқийдиган камида 20 миллион ўзбек бор. Ҳисоблаб кўрдик. 4 минг ўзбекка биттадан китоб тўғри келар экан.
4 минг янаям катта тираж: мингтадан, 2 мингтадан ошмаяпти бошқа китоблар тиражи.
Тошкентлик журналист Абдураҳмон Ташанов 8 февраль куни пойтахтдаги энг катта китоб дўкони – “Шарқ зиёкори”да бўлиб, вазиятни ўрганди. Шу кунда дўконда 5096 хил китоб мавжуд. Шуларнинг 1500 таси сиёсий адабиётлар, 1000 хилдан ортиқ бадиий, детектив адабиётлар ҳамда қолгани эртак, маиший, илмий китоблардир.
“1000 хилдан ортиқ бадиий китобларнинг чорак қисми, яъни 250 тадан ортиқроғи ўзбекча. Уларнинг аксарияти классик адабиëтга тегишли. Масалан, яқин ўтмишдаги романлар ҳамда уларнинг лотин алифбосида қайта нашр этилганлари китоб жавонларида турибди. Болалар адабиëти жуда кам. Бори ҳам қоғоз қимматлашаëтган пайтда чиққани учун жуда қиммат. Ўзбекистонда болалар ëзувчилари, болалар адабиëти камлиги туфайли 250 тадан 40-50 таси болалар адабиëти”,- дейди Абдураҳмон Ташанов.
Совет даврида ўзбек тилидаги насрий асарлар камида 60 минг, шеърий тўпламлар камида 10 минг нусхада босилар эди.
Хўш, нима учун бугунга келиб тиражлар тушиб кетди?
Бу саволни Ўзбекистон Республикаси Китоб палатаси директори, филология фанлари номзоди Зуҳриддин Исомиддиновга бердик.
“Ўйлашимча, тиражларнинг тушиб кетганини бозор иқтисодиëти билан изоҳлаш мумкин. Китобхон китоб сотиб олгиси келади, лекин китоб қиммат. Бунинг яширадиган жойи йўқ. Китоб илгаригига ва одамлар топаëтган даромадга нисбатан қиммат. Биз бунга нафақат моддий, ҳатто маънавий жиҳатдан ҳам тайëр эмасмиз. Илгарилари эсингизда бўлса, китоб дўконларида текин китоблар бўларди. 12-15 тийинлик китобни олиб юрган одамлар учун эртага китоб бир неча минг сўмга чиқиб кетса, одамлар бунга тайëр бўлмайди, албатта”,- дейди З.Исомиддинов.
Китоблар нархи ҳақида мухтасар маълумот. Тошкентдаги “Шарқ зиёкори” дўконида шу кунда сотилаётган Ўзбекистон Миллий энциклопедиясининг 12 томи нархи 200 000 сўм (150 АҚШ доллари), 3 жилдлик ўзбек халқ эртаклари 28 500 сўм (ҳар томи 9 500 дан), Оноре де Бальзакнинг “Горио ота” романи 2900 сўм туради.
Энди бу нархларни оддий ўзбекистонликнинг иш ҳақига қиёслаб кўринг.
Ўзбек нега китоб ўқимай қўйди, деган саволга жавоб излаяпмиз. Жавобни топгандаймиз ҳам. Китоб қиммат. Шунинг учун ўзбек ўқимаяпти.
Балки бошқача фикрлар ҳам бордир?
“Назаримда, ўзбеклар китобдан четда турганининг биринчи сабаби одамларнинг қорин тўйдириш ташвиши билан бандлигидир. Илм олиш, китоб ўқиш энг охирги ўринларга тушиб қолган. Мен илгарилари транспорт воситаларида китобга муккасидан тушиб ўқиëтганларни кўрар эдим. Ҳозир бундай манзарани деярли учратмайман. Ўзбекистон аҳолиси кичигидан тортиб каттасигача турмуш ташвиши билан бандга ўхшайди. Иккинчи сабаби, китоблар жуда қиммат”,- дейди шоира Гулчеҳра Нуруллаева.
Ўзбекистон радиосининг сиёсий шарҳловчиси Нарзулло Охунжонов жамиятда китобхонлик камайиб кетгани сабабларини бошқача изоҳлайди.
“Менимча, бунинг биринчи сабаби Интернет тармоғининг ëйилиши ва унга мурожаат қилувчиларнинг кўпайганлигидир. Мен одамларда бугун китоб ўқишга эҳтиëж камайди, деган фикрга қўшила олмайман. Президентимиз 2007 йил 30 август куни қилган маърузасида бугунги кунда ижтимоий ҳаëт чуқур таҳлил қилишга муҳтож, деган эди. Шу нуқтаи-назардан қарайдиган бўлсак, балки ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда ижтимоий ҳаëтни ëритадиган асарлар яратилмаëтгандир”,- дейди Н.Охунжонов.
“Мен буни ҳозирги пайтда ўқишга эҳтиëжи бор одамларнинг китоб сотиб олишга имконияти йўқлиги, қурби етмаслиги, имконияти борларнинг китоб ўқишга эҳтиëжи йўқлиги билан изоҳлаган бўлардим”,- дейди юқоридаги фикрга жавобан адабиётшунос олим Бахтиёр Исабеков.
Ниҳоят, китобни ўзбекка, ўзбекни китобга яқинлаштириш учун нима қилмоқ керак, деган савол кўндаланг бўлди.
Бахтиëр Исабеков: Биринчи навбатда, китобларнинг нархини тушириш масаласини ўйлаб кўриш керак. Чунки иқтисод ҳозир катта рол ўйнайди. Иккинчидан, давлат ўқиган одамларнинг қадрига етиши керак.
Зуҳриддин Исомиддинов: Болалар адабиëтини кескин арзонлаштириш керак. Оддий мисол. Хитойдан ëки Италиядан ëш болалар учун мол олиб келган тижоратчи катта ëшдагилар учун мол олиб келган тижоратчига нисбатан ярим пулини беради. Бу давлат солиқ қонунчилигида белгилаб қўйилган. Нимага энди бу қонун болалар учун китоб нашр қилувчиларга қўлланилмайди? Агар болалар учун китоб ишлаб чиқариш соҳасига солиқ борасида енгиллик берилса, ўз-ўзидан китобнинг нархи арзонлайди.
Нарзулло Охунжонов: Менимча оммабоп бўлган, бугунги кунда савияси юқори бўлган, аҳолининг талаб даражасига жавоб берадиган китоблар бўлса, ўшалар қўллаб-қувватланиши керак. Жамиятда маълум бир китобга эҳтиëж бўладиган бўлса, бу китоб нархидан қатъий назар, сотиб олинади ва мутолаа қилинади. Харидоргир китобга ҳомий ҳам осонликча топилади.
Озодлик: Ҳукумат одамларни китобга қайтариш учун қандайдир чоралар кўриши керакми ëки йўқми?
Нарзулло Охунжонов: Кўриши керак.
Озодлик: Масалан?
Нарзулло Охунжонов: Бадиий адабиëт чоп этилиши учун маълум бир жамғармалар ташкил қилиш йўлида бир қадам қўйилиши керакмикин ëки давлат бюджетидан маблағ ажратиш керакмикин. Лекин ҳукуматнинг ëрдами керак.