Тожикистон президентининг Эронга сафари ниҳояламоқда

Теҳронга икки кунлик сафари давомида Имомали Раҳмон Эрон олий диний раҳнамоси оятулло Али Ҳуманаий ва ҳамкасби Маҳмуд Аҳмадийнажот билан учрашади.

Эроннинг ИРНА расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожикистон шимолида ГЭС қуриш масаласи бу музокараларнинг бош мавзуси бўлади.