АҚШ Қозоғистонни сиёсий ислоҳотларга чақирди

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучер 2010 йилда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган Қозоғистонни сиёсий ислоҳотлар ўтказишга чақирди.

АҚШ ҳукумати даставвал расмий Остонанинг ЕХҲТга раислик қилиш режаларига қарши чиққан эди. Бироқ Қозоғистон ҳукумати мамлакатда кенг кўламда ислоҳотлар ўтказишга ваъда бергандан сўнг АҚШ ўз қарашларини ўзгартирганди.