Қозоғистон Мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ҳарбий машғулотларда иштирок этаётган самолётнинг қулаши оқибатида экипаж аъзоларидан бири нобуд бўлган. Иккинчи учувчи тан жароҳати билан ҳарбий госпиталга ётқизилган. Ҳозирда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.