Россия айирмачиларга нисбатан сиёсатини ўзгартиради

Расмий Москва агар Косово Сербиядан мустақил давлат, деб тан олинса, Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Абхазия ва Жанубий Осетияга нисбатан ўз сиёсатини ўзгартиришини билдирди.

“Косовонинг ўз мустақиллигини эълон қилиши ва мустақил давлат сифатида эътироф этилиши Москвани аҳолисининг аксари Россия фуқароларидан таркиб топган Абхазия ва Шимолий Осетияга нисбатан сиёсатини ўзгартиришга мажбур қилади”,- дея хабар тарқатди “Интерфакс” Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга таяниб.