Маҳдий армиясининг жанговар фаолиятини яна ярим йилга узайтириш қарори 22 февраль куни Ироқдаги шиалар масжидларида жума намозидан сўнг ўқиб эшиттирилган эди.
АҚШ ва Ироқ расмийлари Муқтадо ас-Садрнинг шу мазмундаги олти ой илгариги қароридан сўнг мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган зўравонликлар кўлами кескин камайганини тан олган эди.