Миллиардер дафн этилди

Тбилисида таниқли тадбиркор ва сиёсатчи Бадри Патаркацишвилининг дафн маросими бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, бу маросимда 10 мингга яқин одам иштирок этган.

Грузия президентлигига собиқ номзод, мухолифат етакчиларидан бири Бадри Патаркацишвили 12 февраль куни Лондонда юрак хуружидан вафот этган эди. Ўлимидан бир ой олдин Грузия Бош прокуратураси уни давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганликда айблаганди.