БМТ Эронга қарши янги санкцияни муҳокама қилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши 1 март куни Эронга қарши янги санкциялар қўллаш масаласини муҳокама қилади.

Январь ойида БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия ташқи ишлар вазирлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши янги резолюция лойиҳаси матни борасида келишувга эришган эди.

Янги резолюция лойиҳасига эронлик айрим расмийларга виза чеклови жорий қилиш ва Эрондаги бир нечта ташкилотнинг ҳисоб рақамларини музлатиш каби чоралар киритилган.