Маҳмуд Аббос Исроил ва фаластинликларни ўзаро сулҳга чақирди

Раммалоҳда АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс билан учрашган Фаластин раҳбари Исроил билан тинчлик тарафдори эканини маълум қилди.

К.Райс эса Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик келишувининг жорий йил якунигача имзоланишига ишонишини билдирди.

Куни-кеча Маҳмуд Аббос Исроил қўшинларининг Ғазодаги ҳарбий амалиётларига норозилик тариқасида ўзаро тинчлик музокараларини тўхтатишини билдирган эди.

Фаластинга келишдан аввал АҚШ давлат котиби Миср ва Исроилда бўлди.