Аёлларга зўравонликлар камаймаяпти

БМТ эълон қилган баёнотда “Афғонистондаги аёлларнинг турмуш тарзи яхшиланиб боришига қарамай, уларга нисбатан зўравонликларнинг ҳануз қўлланилаётгани кузатилаётгани” айтилади.

Баёнотда таъкидланишича, мамлакатда фарзанд кўраётган аёлларнинг нобуд бўлиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Шунингдек, афғон аёлларининг саводсизлиги ҳам долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Айни пайтда Афғонистон бўйлаб аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган оммавий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.