Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

6 март куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Фарғона вилоятига сафар қилиб, вилоят халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этди. Бу мажлисда вилоят ҳокими Абдуҳошим Абдуллаев ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига Маматисоқ Ғофуров тайинланган.

Шунингдек, Тошкентда Беруний Олимов Ўзбекистон президенти матбуот котиби этиб тайинланди.

35 ёшли Б.Олимов шу пайтгача Ўзбекистон президенти матбуот хизматида маслаҳатчи ҳамда Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида вақтинчалик раҳбар сифатида фаолият юритган.