Ўзбекистонда фирибгарлар Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, аслида Қозоғистонга олиб келган ва қул қилиб сотиб юборган ёки ном-нишонсиз йўқотилган одамлар борлиги маълум бўлмоқда.
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида истиқомат қиладиган Малика Қиёсова ҳам ўғлининг хорижда пул топиб келишини истагани, бироқ кейинчалик унинг фирибгарлар қурбони бўлишига оз қолгани ҳақида гапирди.
“Боламни Умид Собиров исмли кимса Кореяга ишга олиб кетишни ваъда қилиб алдади. Йигитларни Қозоғистоннинг Еттисой деган жойига олиб бориб сотмоқчи бўлишди”,- дейди М.Қиёсова.
Унинг сўзларига кўра, Умид Собиров ўғлини хорижга ишга жўнатиш учун ундан пул ҳам олган. Ҳатто ўғлининг зарур ҳужжатларини ҳам йиғиб топширтирган. Кореяда оёқ кийим фабрикасида ишлаш ва 2 минг доллар ойлик ваъда қилган.
М.Қиёсова бахтли тасодиф туфайли ўша пайтда ўғлининг Қозоғистон орқали Кореяга олиб кетилишига йўл қўймаганини, бироқ Бухоро вилоятидан хорижга ишлаш учун олиб кетилган кўплаб йигитлар бедарак йўқолганини билдирди.
“Йўқолганлар жуда кўп. Биттаси Ғиждувон шаҳрилик Амин Шодиев. Бу одам 2004 йилда йўқолган. Милиция ҳам уларни қидиришни истамайди. Ўзларинг пул бергансанлар, шунинг учун бу ердан йўқолларинг, бўлмаса ўзларингни қамаб қўямиз, дейишади. Сизни ҳақорат қилишади”,- деди М.Қиёсова.
Унинг айтишича, Қоракўлда иш йўқ. Ишсизликдан, йўқчиликдан одамлар фарзандларини турли жойларга ишлашга жўнатишга мажбур бўлмоқда.
Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашувчи “Саҳройи шерлар” нодавлат ташкилотига раҳбарлик қилган Алишер Жумаев ҳам юртдошларининг хорижга ишлаш учун кетиши кўп ҳолларда аянчли оқибатлар билан якун топганини таъкидлади.
“Одамларга Кореяда жуда катта маош ваъда қилишиб, Қозоғистонга олиб келишади ва қулдорларга сотишади. Одам савдоси қурбонлари кўпроқ Қозоғистоннинг шимолий қисмига, Россияга яқин ҳудудларга олиб келинади. Паспортлари тортиб олиниб, қулдай ишлатилади. Бош тортганлар ўлдириб юборилган ҳолатлар ҳам бўлган”,- деди А.Жумаев.