Лаҳордаги икки портлашда камида 25 киши нобуд бўлди

Маҳаллий полиция раҳбари Чаудри Манзур Аҳмаднинг айтишича, Федерал қидирув агентлигининг маҳаллий биносида рўй берган биринчи портлашда 21 фуқаро ҳалок бўлган. Шаҳардаги реклама агентлиги биноси яқинидаги иккинчи портлашда эса тўрт киши ўлган.

Покистон президенти Парвез Мушарраф Лаҳорда содир этилган портлашларни кескин қоралади.