Афғонистон ҳукумати кўпроқ масъулият олиши керак

БМТнинг Афғонистондаги янги вакили Каи Эйде расмий Кобулни мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришда кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олишга чақирди.

Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик кенгашида чиқиш қилган норвегиялик дипломат Афғонистондаги халқаро ташкилотлар ҳамда халқаро кучлар ҳам президент Ҳомид Карзай ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солиши даркорлигини билдирди.