Россияда Марказий Осиё фуқароларига ҳужумлар давом этяпти

Москвада пичоқдан тан жароҳати олган тожикистонлик икки фуқаро шифохонага ётқизилди.

“Интерфакс” ахборот агентлиги хабарига кўра, шифохонага ётқизилганлардан бирининг аҳволи оғир.

Москва милицияси Тожикистон фуқароларига уюштирилган бу ҳужумлар миллий нафрат асосида амалга оширилганини тахмин қилмоқда.

Бу каби ҳужумлар Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фуқароларига ҳам тинимиз уюштирилмоқда.