Афғонистоннинг Хўст вилоятида АҚШ қўшинлари томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиёт оқибатида тинч аҳоли вакилларидан олти киши нобуд бўлди.
Хўст вилояти ҳокимининг матбуот котиби сўзларига кўра, нобуд бўлганлар орасида бир аёл ва икки ёш бола бўлган.
АҚШ қўшинлари қўмондонлиги эса ўз баёнотида Хўст вилоятидаги амалиётлар “Толибон” жангариларига қарши қаратилганини маълум қилди. Баёнотга кўра, амалиётлар давомида бир қанча жангари ўлдирилган, аёл ва болаларнинг жасади эса жангарилар беркинган хонадондан топилган.