“Ал-Қоида” тарғиботчилари қўлга тушди

Ироқда “Ал-Қоида”ни тарғиб қилувчи видеолавҳалар тайёрлайдиган шахслар қўлга олинди.

АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, Ироқда сўнгги бир йил давомида “Ал-Қоида” гуруҳини олқишлаб, уни тарғиб қилган видеолавҳаларни Интернет орқали тарқатиш учун масъул бўлган 39 киши қўлга олинган ёки ўлдирилган. Бу билан “Ал-Қоида”нинг ахборот тармоғида жиддий зарба берилган.