“Ал-Қоида” дунё мусулмонларини курашга даъват этмоқда

Ҳаракат етакчиларидан бири Айман аз-Завоҳирийнинг навбатдаги мурожаатномаси Интернет тармоғига жойлаштирилди. Унда “Ал-Қоида” етакчиси мусулмонларни Исроилнинг Ғазо минтақасидаги истилосига жавобан бу давлатга ва Ғарб мамлакатлардаги нишонларга ҳужум қилишга чақирган.