Қозоғистон Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Сержан Дуйсебоев 27 март куни Қозоғистон-Россия чегарасида 500 килограмм героин қўлга олинганини маълум қилди. Умумий қиймати 22 миллион долларни ташкил қиладиган наркотик модда Россия фуқаросига тегишли автомашинага яширилган.
С.Дуйсебоевга героин яширилган автомашина Қозоғистонга қўшни Ўзбекистон ҳудудидан кирганини билдирди.