Хорватия ва Руминия телеканалларига берган интервьюси чоғида Жорж Буш НАТОга аъзо бўлишга таклифнома мазкур давлатларга қачон юборилишини ошкор қилмади. Бу масала НАТОга аъзо давлатлар томонидан биргаликда муҳокама этилади.
2-4 апрель кунлари Руминияда НАТО саммити бўлиб ўтади. Бу ерда НАТОнинг Болқон давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш ҳамда Украина ва Грузиянинг альянсга аъзо бўлиш истиқболлари муҳокама этилади.