Теҳрон ҳукумати Нидерландиянинг Эрондаги элчисига Ислом динини қораловчи фильм юзасидан норозилик нотасини юборди. Нидерландиялик ўнгчи депутат Герт Вилдерс ишлаган фильм ҳафта ўртасида Интернетда эълон қилинганди.
Эрон давлат телевидениесининг билдиришича, норозилик нотаси Европа Иттифоқининг жорий раиси Словения элчихонасига ҳам юборилган.
Теҳрон Нидердания ва ЕИни “Фитна” деб номланган фильмни Интернет саҳифаларида эълон қилинмаслиги учун чора кўришга чақирди. Европа ва мусулмон давлатлари Исломни зўравон дин сифатида талқин қилувчи фильмни қоралади.
Австралия ҳукмати ҳам мазкур фильмни қоралаб расмий баёнот берди. Австралия ташқи ишлар вазири Стивен Смит “Фитна” фильмини ўта таҳқиромуз ва динлараро зиддиятларни келтириб чиқаришга қаратилган, дея қоралади.