Ас-Садр жангариларини тиймоқда

Радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр ўз ихтиёридаги жангариларга ҳукумат билан жанг қилишни тўхтатишни буюрди. Бу ҳақда ас-Садр ўзининг Нажафдаги қароргоҳида ёзма баёнотни эълон қилди. “Ҳукуматга ҳужум қилган ҳар қандай қуролланган гуруҳ бизнинг лашкарларимиз эмас”, дейилади бу баёнотда.

Ироқ расмийларининг бу хабарга дастлабки муносабатини эълон қилган ҳукумат матбуот вакили Али ал-Даббағ ас-Садрнинг баёнотини “ижобий қадам”, дея олқишлади.

Ас-Садр,, шунингдек, “ҳукуматнинг ноқонуний ва пала-партиш рейдлари” тўхташи эвазига ўзининг Басра ва бошқа шаҳарлардаги жангариларини олиб чиқишини таклф қилди.

Шанба куни ас-Садр ўз жангарилари бош вазир Нурий ал-Маликийнинг қуролларни ташлаш талабига бўйсинмаслигини таъкидлаган эди.

Икки томон ўртасидаги тўқнашувларнинг асосий саҳнасига айланган Бағдод ва Басра шаҳарлари коммендантлик соати режимида сақланиб қолмоқда. Пойтахтда коммендантлик соати жорий қилинганига уч кун бўлди.