Машъала Пекинга олиб келинди

Пекинда ўтказилажак Ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласи самолётда Грециядан Хитойга олиб келинди.

Пекин аэропорти ва шаҳар кўчаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилгани хабар қилинмоқда. Пекинда Олимпиада ўйинлари машъаласи эстафетасига старт берилди. Эндиликда Олимпиада машъаласи 20 та давлатдан олиб ўтилиб, 8 август куни Пекинга қайтиб келади.

Ўтган ҳафтада Грецияда Олимпиада машъаласи ёқилгандан буён бу мамлакатда бир нечта норозилик акциялари бўлиб ўтганди.