Нурий ал-Маликий бу амалиётлар ҳозир Маҳдий армияси таянч пунктига айланган Садр ва Шула шаҳарларида ўтказилиши мумкинлигига ишора қилди.
Ўтган ҳафтада Ироқ ҳукумати кучлари мамлакатнинг Басра шаҳрида жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказган эди.
АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Ироқ кучларининг Басрада ўтказган амалиётларига баҳо беришга ҳали эрта эканини маълум қилди.