Раввиннинг аккредитацияси бекор қилинади

Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Лубавич ҳаракати” бош раввини Абе Давид Гуревич маҳаллий қонунларни бузганини айтиб, унга берилган аккредитация бекор қилинишини билдирди.

Вазирлик маълумотига кўра, Гуревичнинг ташкилоти расмий манзилга эга бўла туриб амалда ибодат учун рўйхатга олинмаган бошқа бинодан фойдаланган.

Адлия вазирлиги “Лубавич ҳаракати” ўзининг молиявий сарф-харажатлари ҳақида ҳам ҳисобот бермаганини билдирган.