Сайлов қуролсиз ўтиши керак

Ироқ ҳукумати жорий йилда ўтказилажак маҳаллий сайловдан аввал барча жангари гуруҳларни қуролларни ташлашга чақирди.

Ўтган ҳафта ҳукумат қўшинлари ва радикал шиа жангарилари ўртасидаги тўқнашувларда юзлаб қурбонлар берилганидан кейин ўтказилган Ироқ Миллий хавфсизлик сиёсий кенгаши йиғилишида шундай баёнот янгради.

Мосул шаҳри яқинида эса маҳаллий университетнинг 42 талабаси ўғирлаб кетилди.

Полиция матбуот вакили Холид Абдул Сатторнинг айтишича, бу талабалар автобусда кетаётган бўлган. Уларнинг яна бир гуруҳини олиб кетаётган автобус қочишга улгурган.

АҚШ ҳарбийлари катталиги бўйича Ироқда учинчи ўринда турувчи Мосул шаҳри “Ал-Қоида”нинг сўнгги асосий макони эканини таъкидламоқда.