Гейтс мунозаралар тинч йўл билан ҳал этилишини истайди

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс АҚШнинг Эрон билан мунозараларни тинч йўл билан ҳал этиш ниятини яна такрорлади
.
АҚШ ҳукуматининг юқори лавозимли расмийси сўзларига кўра, Р.Гейтс бу ҳақда Уммон етакчиси Султон Қобус бин Саид билан учрашувда айтган.

Вашингтон Теҳронни яширин тарзда ядровий қуролни қўлга киритиш ҳамда Ливан, Ироқ ва Афғонистондаги вазиятни издан чиқаришга уринаётганликда айблаб келади. Эрон бу айбловларни рад этиб келади.