http://tbn0.google.com/images?q=tbn:yM6Qwm_CCLA-bM:http://img.lenta.ru/news/2008/04/03/divide/picture.jpg
Президент Ислом Каримов НАТОнинг Бухарестдаги саммитида иштирок этиб қайтганидан сўнг Ўзбекистоннинг альянс билан ҳамкорлигини ошириш масаласи мамлакат Сенатида муҳокама этила бошланди.
Ўзбекистондаги анъанага кўра, президент И.Каримовнинг навбатдаги ташаббусидан сўнг барча мулозимлар унинг қанчалик оқилона ва тўғри ташаббус бўлганини муҳокама этишга киришади.
Ҳатто бир йил аввал ҳам НАТО ҳақида гап очишга журъат этган мулозим шундай муаммоларга дуч келиши мумкин эдики, оз кўринмасди.
Бухарестдаги саммитда Каримовнинг иштирокидан кейин эса НАТО ҳақида қанча гапирсалар - кам.
Ўзбекистон Сенатининг ташқи сиёсий масалалар қўмитаси вакиласи Сурайё Одилхўжаева И.Каримовнинг ташаббуси Афғонистон муаммоси муҳокама этилган НАТО саммитининг руҳи билан ҳамоҳанг бўлганини айтади.
“Президентимизнинг Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича ғояси беш бандда аниқ-тиниқ ифодаланган. Менимча, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш режасига бу бандлар ҳам қўшилса, жуда яхши бўлади”,- деди сенатор хоним.
И.Каримов Бухарестдаги анжуманда НАТОнинг ноҳарбий юклари учун Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга темир йўл транзитини таклиф этди. Шунингдек, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш бўйича музокараларни 6 + 2 алоқа гуруҳи доирасида қайта тиклаш ғоясини ўртага ташлади. Марказий Осиёнинг беш давлати, Афғонистон, Россия ва АҚШ вакилларидан иборат гуруҳ таркибига И.Каримов НАТОнинг ҳам қўшилиши мақсадга мувофиқ бўлишини билдирди.
“Бу таклифлардан Ўзбекистон учун энг асосий фойда Афғонистон муаммоси ҳал этилиши, террор экспортининг бўлмаслиги ва наркотрафикнинг олди олиниши бўлади”, – дейди Сурайё Одилхўжаева.
Бироқ Афғонистон муаммоси ҳали-бери ҳал бўлмаслигини, у ердаги исёнчилик ҳаракатининг тугаши ва айниқса, наркотрафикнинг олди олиниши яқин йилларда имконсиз қолишини кўпчилик яхши англайди. Ҳарқалай И.Каримов ташаббусларининг самарадорлигига берилаётган бу баҳо анча бўрттирилгани аниқ. Таҳлилчилар президент И.Каримов Афғонистондаги оғир вазиятдан ўз режимининг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари йўлида усталик билан билан фойдаланаётганини билдираётир.
Таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев фикрича, Ўзбекистон олдида НАТО юклари транзитидан ва Афғонистонга деярли барча турдаги маҳсулотларни етказиб беришдан фойда кўриш истиқболи пайдо бўлаётир.
НАТО мулозимлари 2005 йилги Андижон қирғини учун танқид этилган И.Каримов билан иттифоқчиликнинг қайта тикланаётгани борасида тортиниб гапирмоқда ва мамлакат билан алоқаларнинг бу жиҳатлари НАТОнинг иши эмаслигини билдириб қўйишга ҳаракат қилаётир.
Т.Йўлдошевнинг таъкидлашича, президент Каримов ҳам ўзининг Ғарб кўз ўнгида оқланганини ҳис қила бошлади.
Айни пайтда НАТО, Европа Иттифоқи ва АҚШ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари Афғонистон муаммосини ҳал этиш мақсадида қурбон қилинганини рад этмоқда. Ғарб давлатлари мулозимлари Ўзбекистон билан мулоқотнинг қайта тиклангани бу мамлакатдаги демократия ва инсон ҳуқуқлари вазиятига ижобий таъсир этишига умид қилиб қолмоқда.