Косово парламенти мамлакатнинг илк конституциясини қабул қилди

Хабарларга кўра, Косовонинг янги конституцияси 15 июндан бошлаб кучга киради.

Ушбу ҳужжатда Косово мустақил, демократик ва бўлинмас давлат, деб эълон қилинган ҳамда унда бу ерда истиқомат қилувчи барча миллатларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланган.

Бундан икки ой муқаддам ўз мустақиллигини эълон қилган Косово шу пайтгача жаҳоннинг 30дан ортиқ давлати томонидан тан олинди.