Пан Ги Муннинг Москвага сафари бошланди

БМТ бош котиби ўзининг уч кунлик сафари чоғида Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланмиш Россия ҳукумати расмийлари билан учрашади.

Сафарининг биринчи куни Пан Ги Мун Россия президенти Владимир Путин ва унинг вориси Дмитрий Медведев билан учрашди.

Шунингдек, у Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва православ черкови раҳбари патриарх Алексий Иккинчи билан учрашади.