Москвада “Ягона Россия” партияси анжумани иш бошлади

“Ягона Россия” партияси етакчиси ва Давлат думаси спикери Борис Гризлов анжуман очилишидан аввал журналистларга гапириб: “Шу пайтгача Владимир Путин ва Дмитрий Медведевга партиямизга аъзо бўлиш таклиф қилинган эди. Эндиликда эса биз Владимир Путинга конкрет лавозим, яъни партиямизга раҳбарлик қилишни таклиф этмоқчимиз”,- деди.

Бу анжуманда Владимир Путин ҳам иштирок этиши режалаштирилган.