Қозоғистон буғдой экспортини тақиқлади

Қозоғистон ҳукумати 2008 йилнинг 1 сентябрига қадар буғдой экспортига тақиқ жорий этди.

Қозоғистон ҳукумати баёнотида айтилишича, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шундай қарор қабул қилинган.

Қозоғистон буғдой маҳсулотларини экспорт қилиш борасида Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилик қилади.