Чигирткаларга қарши қўшма штаблар ташкил этиляпти

Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош туманларида сув масалаларини ҳамкорликда ҳал этиш ҳамда марокаш чигирткасига қарши кураш бўйича қўшма штаблар ташкил этилмоқда.

“Марокаш чигирткасининг кўпайиши Ўзбекистонга ҳам, Қирғизистонга ҳам бирдай таҳдид туғдирмоқда. Унга қарши кураш мақсадида чегарадош туманларда ўзбек-қирғиз қўшма штаблари тузилмоқда”,- деди Жалолобод вилояти расмийси Оразали Қорасартов.

Унинг билдиришича, ушбу штабларга Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида муаммоли бўлиб турган сув масаласини ҳам халқ дипломатияси йўли билан ҳал этиш ваколати берилган.