http://tbn0.google.com/images?q=tbn:UgdpoVqQWmo6XM:http://www.yuga.ru/media/oil01.jpg
“Фарғона.ру” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон капитали билан Швейцарияда рўйхатга олинган “Zeromax” компанияси Бухоро-Хива минтақасида янги нефть ва газ манбаларини қидириб топиш лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон ҳукуматидан лицензия олган.
“Zeromax GmbH” мазкур лойиҳасини амалга ошириш учун салкам 239 миллон доллар сарфлашни режалаштирган.
“Фарғона.ру”нинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати қарорида компанияга берилган лицензия мамлакатнинг ғарбий қисмидаги Шимолий Нишон-Қамаши ва бошқа инвестиция блокларида 2008–2012 йиллар давомида геология-разведка ишлари олиб боришни назарда тутган. Мутахассислар бу минтақада 102 миллион тонна ёнилғи борлигини тахмин қилмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш “Zeromax GmbH” компанияси ташкил этган “UzGazOil” ширкати зиммасига юклатилган. Нефть маҳсулотларини қайта ишловчи бу ширкат Ўзбекистонда кўплаб ёнилғи қуйиш шахобчаларига эга. “Zeromax GmbH” ҳозирда “Ғисорнефтгаз” қўшма корхонаси билан бирга Бухоро-Хива минтақаларида нефть ва газ манбаларини қидириб топиш ва қазиб чиқаришни кўзда тутган 400 млн долларлик лойиҳани амалга оширмоқда.
Мустақил иқтисодчи Виктор Ивониннинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатда янги энергия манбаларини қидириб топиш учун етарли маблағга эга бўлмаган. Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланиб, даромад кўпая бошлаганидан сўнг ҳукумат янги нефть ва газ конларини топиш, уни ўзлаштириш ва экспорт қилиш ишларига хориж компанияларини ҳам жалб қилмоқда. Улар қаторида “Zeromax GmbH” компанияси ҳам бор.
“Бу таниқли компания ва у Ўзбекистонда анча вақтдан бери фаолият юритиб келмоқда. Компания барқарор ва яхши ишлаётгани учун у билан бирга ишлашни хоҳлашади, дейишимиз мумкин”, – дейди иқтисодчи.
Россия ва Ғарб ахборот воситаларида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли экани айтиб келинаётган “Zeromax GmbH” компанияси мамлакатда нефть-газ, озиқ-овқат, текстил, электротехника ва қурилиш соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.
Виктор Ивониннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда энергетика соҳасида фақат “Zeromax GmbH” билан эмас, балки бошқа бир қатор хорижий компаниялар билан ҳам ҳамкорлик қилиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш хусусида музокаралар олиб бормоқда.
“Хитой билан қувур қурилиши ва бошқа масалаларда музокаралар олиб бориляпти. Принципда биз бундан манфаатдормиз. Одамлар бу ерга ҳар қандай давлатдан келиши мумкин. Умумий иқтисодий сиёсат шундан иборатки, бу соҳани, яъни энергетика соҳасини ривожлантириш учун инвестиция ресурсларини жалб қилиш керак”,– деди В.Ивонин.
Ҳозир Ўзбекистон йилига 62 миллиард куб метрдан кўпроқ табиий газ қазиб чиқариб, бир қисмини хорижга экспорт қилмоқда. Ўзбекистон Россиянинг “Газпром”, “Лукойл” каби ширкатлари билан бирга нефть ва газ захираларини қидириб топиш, уни ўзлаштириш ва экспорт қилишга оид йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бу лойиҳаларда Хитой, Жанубий Корея ва Малайзия ширкатлари ҳам иштирок этмоқда.