Малайзия ҳукумати Олимпиадани сиёсийлаштирмасликка чақирди

Олимпиада машъаласи якшанба Малайзия пойтахти Куала-Лумпурга етиб келди. Малайзия ташқи ишлар вазири Раис Ятим ўз мамлакатининг машъалага мезбонлик қилаётгани Хитой билан яқин алоқалар нишонаси эканини таъкидлади.

Хитойдаги инсон ҳуқуқларига оид аянчли вазият туфайли Европа ва АҚШда катта норозиликларга сабаб бўлган Олимпия машъаласининг манзили сир сақланмоқда, у душанба куни Куала-Лумпур кўчаларидан олиб ўтилади.