К.Райснинг сафари арафасида Ироқнинг шиа уламоси Муқтадо ас-Садр Бағдод ҳукуматидан ўзининг издошларига қарши таъқибларни тўхтатишни талаб қилиб, акс ҳолда уруш очишидан огоҳлантирди. Ас-Садрнинг Интернетда тарқатилган баёнотида Ироқ ҳукуматига “тинчлик йўлини танлаш” учун охирги имконият берилаётгани таъкидланади.
Шиа етакчиси бош вазир Нурий ал-Маликийни АҚШ кучлари билан ҳамкорлик қилаётгани учун танқид қилди. Бу баёнот АҚШ ва Ироқ кучларининг Басра шаҳри ва Бағдоднинг Садр туманида ас-Садрга содиқ жангарилар билан тўқнашувлари давом этаётган пайтда эълон қилинди.
Маликий ҳукумати ас-Садрдан унга содиқ Маҳдий армиясини қуролсизлантиришни талаб қилиб, акс ҳолда Ироқ сиёсатидан четлаштирилишидан огоҳлантирган.