Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 22-23 апрель кунлари президент Нурсултoн Назарбoевнинг таклифига мувофиқ Қозоғистонга боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Расмий хабарга кўра, учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш, шунингдек, минтақавий ва халқаро характердаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Беруний Олимов ташриф ҳақида бундан ортиқ тафсилот очиқланмаслигини айтди.
Қозоғистонлик таҳлилчи Дўсим Сатпаевнинг “Озодлик “ мухбирига айтишича, расмий Остонанинг Ўзбекистонга ғалла жўнатишга тақиқ қўйгани билан боғлиқ масалалар ҳал қилинади учрашув чоғида.
Бошқа бир манбага кўра, учрашув пайтида Н.Назарбоевнинг Марказий Осиё иттифоқи режаси И.Каримовга ҳавола қилинади. Д.Сатпаев ҳам бу фикрга қўшилади.
“МО иттифоқи масаласи, албатта, кун тартибида туради. Куни-кеча Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев келганида ҳам бу масала кўтарилган эди. МО иттифоқи масаласида И.Каримовнинг муносабати расмий Остона учун муҳим бўлиб қолмоқда. Шу пайтгача у бу иттифоқ ғоясини қўлламади ва рад ҳам қилмади. Эртанги учрашувда расмий Тошкентнинг бу борадаги мавқеи аниқ бўлади”,- деди Д.Сатпаев.
МО иттифоқи масаласи ташрифнинг бош мавзуси эмаслигини қўшимча қилган Д.Сатпаев учрашувда кўтариладиган масалаларнинг энг муҳими ғалла эканини таъкидлади.
“Биласиз, Қозоғистон ўз ғалласини четга чиқаришни сентябрь ойигача чеклаб қўйди. Бу ҳолат Ўзбекистонда ун ва ун маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетишига олиб келиши хавфини келтириб чиқаради. Қозоғистондан доимий равишда буғдой сотиб олаётган Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги айнан ғалла экспортига тақиқ қўйилганидан кейин хавф остида қолади”,- деди Д.Сатпаев.
Расмий хабарларга кўра, ўтган йили Ўзбекистонда 6,3 миллион тонна буғдой етиштирилган ва бу мамлакат учун рекорд натижадир.
Унда нега ғалла мустақиллигига эришган Ўзбекистон ҳаммадан кўп ун сотиб олади? Маҳаллий буғдой қани?
Тошкентлик таҳлилчи Комрон Алиев Ўзбекистон буғдойи, асосан, молга ем сифатида ишлатиладиган сифати паст буғдой эканини айтади ва Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида сув билан боғлиқ муаммолар ҳам ечимини кутаётганини эслатади.
“Сирдарë сувидан фойдаланиш муаммолари ҳам ечимини кутмоқда. Сирдарë суви ҳозирги вақтда Айдаркўлга қараб оқизилади ва Ўзбекистоннинг кўп ерларини сув босиб кетади. Худди шунингдек, Қизилўрда ва Жанубий Қозоғистон вилоятларида тошқинлар юзага келади”,- деди К.Алиев.
Дўсим Сатпаев эса Комрон Алиев айтган бу муаммоларнинг 22 апрель кунги ташриф доирасида ечилиши даргумонлигини билдирди.
“Асосий муаммо икки давлат раҳбарларининг бир-бирини жини суймаслиги билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Раҳбарларнинг бир-бирига ëмон муносабати минтақа ташқи сиëсатида салбий акс этмоқда”,- деди Д.Сатпаев.
“Давлат қўнса агар чибин бошига, семурғ келур кунда анинг қошига” деганлардек, буғдой сотиб олиш учун асосий ҳамкор бўлиб қолаëтган Қозоғистон ўз сиëсий иродасини Каримовга ўтказиши мумкин.
“Балки ташқи кучлар томонидан худди шундай вазифа қўйилаëтган бўлиши мумкин. Яъни бу давлатлар бир-бири билан урушиб турса, бу ташқи сиëсат марказлари учун фойдали бўлиши мумкин. Хусусан, бунда Россия манфаати мавжуд. Хитой ҳам Ўрта Осиë давлатларининг бирлашиш масаласини ëқламайди”,- дейди Комрон Алиев.
Унинг сўзларига кўра, ўзбек-қозоқ муносабатларини буғдой, ер, сув омили эмас, балки ўзаро дўстлик белгилаши лозим.
Қозоғистон томони маълумотларига кўра, 2006 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 703,8 миллион долларни ташкил этган ва 2005 йилга нисбатан 2,9 баробар ўсган. 2007 йил январь-май ойларида товар айланмаси 525,2 миллион долларга етган.