Исломободда халқаро анжуман иш бошлади

Исломободда Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари расмийларининг ўзаро ҳамкорликка бағишланган анжумани иш бошлади.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, икки кунлик анжуман чоғида туркман газини Афғонистон ва Покистон орқали Ҳиндистонга етказувчи янги газ қувурини ётқизиш лойиҳаси муҳокама этилади. Мазкур лойиҳа 1990 йилдан буён тарғиб этилиб келинмоқда.