Ўзбекистондан олинган маълумотларга кўра, тошкентлик Aбдуллаевлар xонадонининг бирданига уч фарзанди исломий эктремизмда айблaниб, қамоқхоналарда қийноқларга тутилмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов сўзларига кўра, оиладаги беш фарзанднинг уч нафари қамоқда. Улар турли қамоқхоналарда сақланмоқда ва ҳар бири 9 йилдан 16 йилгача муддатларга қамалган. Улардан бири 1966 йилда туғилган Зиёдулла Абдуллаев бўлиб, унинг 3 фарзанди бор. 1999 йилнинг 14 июлида “Ҳизб ут-таҳрир”га аъзоликда айбланиб қамоққа олинган.
“Зиëдулла ипподром бозорида савдо қилаëтган пайтда унинг ëнига варақа ташлаб қамоққа олишган. У Жиноят кодексининг 159, 244-модданинг биринчи ва иккинчи бандлари билан айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ҳозирги кунда Зангиота туманидаги 64/1-қамоқхонада сақланмоқда. Унинг муддати шу йилнинг 14 июнида тугайди. Қамоқхона маъмурияти қамоқ муддатини чўзиш мақсадида унга 221-модда, яъни “қамоқхонанинг қонуний талабларига амал қилмаслик” айби билан жиноят иши очган”,- деди С.Икромов.
Оиланинг яна бир фарзанди - 1969 йилда туғилган Неъматулла Абдуллаев беш фарзанднинг отаси. Конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланиб, 2000 йилдан бери Жаслиқ қамоқхонасида жазо ўтамоқда.
“У 2000 йил 20 мартда қўлга олинган. Тошкент шаҳри суди томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. У тергов пайтида ИИБ ходимлари томонидан қаттиқ қийноқларга дучор қилинган. У Қашқадарë вилоятининг Косон туманидаги 64/51-қамоқхонада, кейин Тошкентдаги 64/18-тиббий ëрдам кўрсатиш бўлимларида (Сангород) сақланган. Ҳозирги пайтда Қорақалпоғистондаги 64/71-Жаслиқ қамоқхонасида сақланмоқда”,- деди С.Икромов.
Абдуллаевлар оиласининг қамоққа ташланган яна бир фарзанди Забиҳулла 1971 йилда туғилган. 4 та вояга етмаган фарзанди бор. 2001 йилда Тошкент ислом университетининг 4-курсида таҳсил олаëтган пайтида қамоққа олиб кетилган.
“Забиҳулла ҳам ЖКнинг 156, 159, 242, 244-модданинг 1 ва 2-бандлари билан айбланиб, Тошкент шаҳри суди томонидан 16 йилга озодликдан маҳрум этилган. Қамоқ муддатини қаттиқ тартибдаги колонияда ўтайди. Бошида Жаслиқ қамоқхонасида сақланган. Ҳозир эса Андижондаги Т-1 ëпиқ турдаги қамоқхонасида сақланмоқда. У 2007 йилнинг ноябрь ойидан бери қамоқхона нозирлари томонидан қаттиқ қийноқлар ва ноинсоний хатти-ҳаракатларга дучор қилинмоқда. Унинг бутун танасига, бошига уришган. Товонига эса резина дубинкалар билан уришган. 2008 йилнинг январь ойида Забиҳуллани онаси Санталат опа кўришга борган ва қамоқхона бошлиғи унга ўғлининг Тоштурмага ëки 64/18-тиббий бўлимга олиб кетилганини айтган. Лекин Забиҳулла у ернинг иккаласида ҳам бўлмаган”,- деди С.Икромов.
Қамоқдаги оталари дийдорига зор бўлган 11 набирага қараб ўтирган онахон Санталат Абдуллаева ўз ўғилларининг қамоқда қийноқларга дуч қилинаëтганидан шикоят қилади. Хонадон соҳиби бўлган отахон эса катталарга сабр берсин, деб ўтирибди.
С.Икромов сўзларига кўра, судда бу йигитларнинг айблари исботланмаган. Адвокатларнинг айтишича, уларга қўйилган айбларнинг ҳаммаси тўқима ва улар айбларини бўйнига олиши учун қаттиқ қийноқ ва азобларга дучор қилинишига қарамай, судда учала ака-укадан ҳеч бири айбни тан олмаган.
“Шунча йиллар давомида қамоқ муддатини ўтаган ака-укалар ҳозир ҳам ўзларини айбсиз билади ва президент номига кечирим хати ëзишни рад қилиб келмоқда. Бу ака-укалар маҳалла, қўшнилар, иш жойларидаги ҳамкасблари томонидан яхши оила экани ва яхши хулқли экани эътироф этилади. Қамоқда жазо ўтаëтган уч эътиқод маҳбусининг онаси Санталат опа ўз ўғилларининг қамоқдан тирик чиқмаслигидан хавотир билдирди. Ҳозирча Санталат опа кичик ўғли Забиҳулланинг қаерда сақланаëтганини ва тириклигини ҳам билмайди. У жаҳон халқаро ташкилотларидан беайб фарзандларини қутқариш учун ëрдам сўрайди”,- деди Суръат Икромов.