Буюк Британия Косовога аскар юборади

Буюк Британия мудофаа вазири Дес Браун ўз мамлакати НАТО талабига биноан Косовога 600 нафар ҳарбий юборишини маълум қилди.

Хабарларга кўра, НАТО Косоводаги тинчликпарвар кучларнинг қудратини ошириш мақсадидида Британия ҳукуматидан май ойига қадар бу ерга қўшимча ҳарбий юборишни сўраган. Айни пайтда Косовога НАТОнинг 16 минг кишилик ҳарбий контингенти сафарбар қилинган.